ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

📜Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, “Ўзметкомбинат” АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси ва Матбуот хизмати ҳамкорлигида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусидаги ижодий ишлар танловини эълон қилади.

📤Танловга юборилган ижодий ишларда халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган ўзбек тили жаҳондаги бой ва қадимий тиллардан бири эканлиги, 1989 йил 21 октябрда Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадамлиги ва айнан мана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлгани, истиқлол йилларида она тилимиз том маънода давлат тилига айланиб, халқимизни юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк марраларга сафарбар этадиган беқиёс куч сифатида майдонга чиққани устувор ғоя ва бош мақсад сифатида ифодаланиши керак.

🎁Танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишлар бўйича рағбатлантирилади:

📃🎤— Энг яхши шеърий асар (12-24 сатр, шеър вазнлари талабларига мувофиқ келиши керак)

✍️🗞— Энг яхши публицистик мақола (ҳажми 3500-4000 босма белгигача)

📹— Энг яхши ижтимоий видеолавҳа (ҳажми 3-5 дақиқалик)

Print Friendly, PDF & Email