Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Жорий йилнинг 15-18 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашаган «Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи», «Ўзэлектроаппарат», «Автотеххизмат», «Агрегат» заводи ва Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тадқиқот институтларининг фаол касаба уюшма аъзоларидан иборат ишчи-ходимлари учун Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Икки кунлик саёҳат давомида зиёратчилар Хива шаҳрининг кўрки Ичан қалъани хамда Урганч шаҳрининг тарихий жойларида бўлиб, ўтмишимиздан қолган обидалар билан танишишди ва ўз билимларини бойитишди. Сафар сермазмун ва қизиқарли ўтди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email