“Ўзметкомбинат” АЖда яна бир эътиборли воқеа рўй берди. Электрда пўлат эритиш цехининг эски таъмирталаб ошхонаси замонавий меъморчилик усулида мукаммал таъмирланиб, унинг ўрнида янги ошхона барпо этилди.
Бугун ошхонанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раиси – бош директор Рашид Пирматов ва меҳнат фахрийлари номидан Мирзамурод Пармонқулов сўзга чиқишди. Сўзга чиққанлар комбинатда ишчи-ходимларга кўрсатилаётган ғамхўрлик барчани қувонтираётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Шундан сўнг рамзий тасма кесилиб, ошхона фойдаланишга топширилди. Тадбир қатнашчилари ошхонага таклиф этилиб, дастурхонларга миллий таомлар тортилди. Қарияларимиз комбинат фаолиятига муваффақият ва омад тилашиб, бугунги кунда орамизда бўлмаган металлургларга ҳақига дуо қилишди.
Ушбу ошхона 220 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Ошхона таркибида овқатланиш зали, идиш-товоқларни ювиш, таомларнини тайёрлаш, гўшт, сут ва сабзавот маҳсулотлари сақлаш хоналари ҳам бор.
Ошхона замонавий стол, стуллар ҳамда турли хил овқатланиш корхоналари учун мўлжалланган мебель жиҳозлари, асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланди.
Металлурглар комбинат раҳбариятига ва қурувчиларга ёруғ ва шинам, кенг имкониятли бу маиший маскан учун миннатдорчилик изҳор этишмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: