Металлурглар ўртасида «Отам, онам ва мен» оилавий спорт мусобақаси

    «Металлург» спорт мажмуасида комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишлаб «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида комбинат ишчи-ходимлари оилалари ўртасида «Отам, онам ва мен» оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.

   Мусобақанинг очилиш маросимида касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов барча иштирокчиларга омад тилаб самимий тилакларини билдирди.

   Металлурглар оилалари иштирокидаги мусобақа спортнинг масофага югуриш, дартс, жойидан узунлика сакраш, эстафета, баскетбол тўпини халқага тушириш турлари бўйича ташкил этилди.

    Қизиқарли ва муросасиз ўтган оилавий спорт мусобқаси якунида 1-ўрин Фарход Бадаловлар оиласига, 2-ўрин Шерзод Содиқовлар оиласига ва 3-ўрин Севара Кучкаровалар оиласига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва қимматбахо эсдалик совғалар ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланишди. Шунингдек иштирок этган барча болаларга ҳам эсдалик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email