«ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК – ИНСОНИЙ БУРЧ»

           Куни кеча 4 май куни «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви томонидан «9 май Хотира ва қадрлаш куни»га бағишлаб «Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
«Ёшлар танатаналар» уйида ташкил этилган мазкур тадбирга иккинчи жахон уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, Афғон уруши иштирокчилари, комбинатда кўп йиллар меҳнат қилган нуронийлар, таклиф этилди.
Меҳмонларни комбинат бошқаруви раиси Т.Азаматов, Бекобод шахар хокими З.Файзуллаев байрам билан қутлаб, ўз тилакларни билдириб ўтишди.
Тадбир давомида металлурглар маданият саройининг бадиий жамоалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email