Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводида 9-май «Хотира ва кадрлаш куни»га бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилди

    Ислом Каримов номидаги Асака автомобиль заводида 9-май «Хотира ва кадрлаш куни»га бағишлаб корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Жумладан касаба уюшма хисобидан корхонада ишлаб вафот этган ишчи-ходимлар оилаларидан ва кам таъминланган оилалардан хабар олиниб, уларга 80 дона озиқ-овқат тўпламлари тайёрланиб тарқатиб берилди. Бундан ташқари корхонанинг бўлимлари ва цехлари футбол жамоалари ўртасида “Кичик футбол” мусобақаси ташкил қилиниб, ўтказилди. Мусобақада 16 нафар футбол жамоаси куч синашдилар. Кичик футбол мусобақасида корхонанинг 2-Пайвандлаш цехи футбол жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, касаба уюшма қўмитаси томонидан 1-даражали диплом ва эсlалик совгалари билан тақдирланди. 2-чи ўринни SKD бўлими футбол жамоаси ва 3-чи ўринни Йигув цехи футбол жамоаси эгалладилар улар хам касаба уюшма томонидан диплом ва эсlалик совгалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email