«GM-Uzbekistan»АJ Хоразм вилояти филиалида «Халқаро болаларни химоя қилиш куни » ва «Халқаро атроф муҳитни мухофаза қилиш куни»га бағишланган байрам тадбирлари ўтказилди.Тадбирда корхона ишчи-ходимларининг фарзандлари, Хазорасп туман хокими, Питнак шахар хокими, Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хазорасп туман кенгаши раиси ЎзЛиДеп партияси ходимлари ва филиал ишчи-ходимлари иштирок қилдилар.
Тадбир доирасида “Менинг оилам” ва “Атроф муҳит болалар назарида” мавзуларида суръат чизиш кўрик-танлови ўтказилди, танлов ғолибларини корхона бошқарувчи директори в.б. У.Ю.Маткаримов ва Хоразм вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси О.Қ.Қличевлар корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан ажратилган совғалар билан тақдирладилар.
Тадбир давомида Питнак шахридаги 6-сон Мусиқа ва санъат мактаби доирачи йигитлар гурухи, Питнак шахар 14-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчи кичкинтойларнинг намойишлари тамоша қилинди. Шундан кейин танлов иштирокчиларининг «Менинг оилам» ва «Атроф муҳит болалар назарида» мавзусида чизилган суръатлари намойиш қилинди.
Бундан ташқари Питнак шахар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари иштирокида гимнастика ва ўзбек жанг санъати чиқишлари кўрсатилди.
Тадбир давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ҳаётидаги муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканини тарғиб этиш, ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт шароит яратиш мақсадида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақаси 1-2-3- ўрин ғолиблари касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: