«Машъал» оромгоҳида болалар қувончи чексиз

АЖ «Андижанкабель» Ўзбекистон-Россия  қўшма  корхонаси  тасаруфидаги, Андижон вилоятининг сўлим Ниёзботир  қишлоғида жойлашган «Машъал» болалар  оромгоҳида  дам олувчиларга мароқли лаҳзаларни туфҳа этиш мақсадида пуҳта тайёргарлик кўрилди.

Ўқув йилини тамомлаб,  ёзги таътилга чиққан болажонлар учун ёз фасли  алоҳида ўрин тутади. Таътилни мароқли ўтказишни мақсад қилган Хонободлик,  Андижонлик,  Асака ва   Мархамат  туманларида  яшовчи  болалар «Машъал» болалар  оромгоҳида  дам олиб, хордиқ чиқаришмоқда.

Оромгоҳда дам олувчи болалар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини  таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ўқувчи ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,  улар орасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётларни мутола қилишга бўлган қизиқишларини инобатга олиб  оромгоҳда кутубхона ташкил этилган. Шунингдек оромгоҳда  спортнинг футбол, волейбол, сузиш, шахмат-шашка, стол тениси турлари бўйича  тўгараклар, моҳир  қўллар,  рассомчилик,  ингилиз тили,  рус тили фан тўгараклари  йўлга қўйилган.

 

АЖ“Андижанкабель» ҚК

касаба уюшма қўмита  раиси:                                           А.З.Нуриллаев

 

Print Friendly, PDF & Email