GM-Uzвеkistan» АЖ Хоразм вилояти филиалида 8-март «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Филиал Бошқарув директори У.Ю.Маткаримов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Қ.Р.Ибадуллаев ва бўлим, бўлинма раҳбарлари филиал хотин-қизларини «Халқаро хотин-қизлар куни» билан табриклаб ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар, байрам муносабати билан корхона хотин-қизлари касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ногиронлиги белгиланган аёлларни маънавий ва моддий жихатдан қўллаб қувватлаш мақсадида байрами муносабати билан касаначи аёллар ҳам касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бундан ташқари филиалда 8-март «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан Хотин-қизлар қўмитаси, ”Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ва Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан филиал хотин қизларини ҳам спорт соғломлатириш ишларига жалб қилиш, меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида спортнинг стол тенниси ва югуриш турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Югуриш мусобақасида маррага биринчи бўлиб Маъмурий хўжалик бўлинмасидан Қурбондурдиева Фарангис етиб келди. Иккинчи ўрин Хужжатлар назорати бўлинмасидан Нурметова Ойгул ва учинчи ўрин Режалаштириш ва нарх назорати бўлими иш юритувчиси Матяқубова Соҳибага насиб қилди.Стол тенниси ҳам баҳсларга бой бўлди ва биринчи ўринни Ходимлар билан ишлаш бўлинмаси мутахассиси Абдуллаева Шахло Матяқубовна қўлга киритди.Иккинчи ўринни Меҳнат мухофазаси, харакат хавфсизлиги бўлинмасидан Шомуратова Шахноза, учинчи ўринни Хужжатлар назорати бўлинмасидан Нурметова Ойгул қўлга киритди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: