Халқаро пайвандчилар кўрик-танловида бизнинг иштирокчиларимиз кумуш ва бронза медаллари сохиблари бўлишди

    Умумхитой касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, жорий йилнинг 4 ноябридан 14 ноябрига қадар Пекин шаҳрида, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар делегациялари ўртасида пайвандчи ишчи-касб эгалари кўрик танлови ўтказилди. Танловда иштирок этиш хуқуқини “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” кўрик-танловининг 2016 йил ғолиблари, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тармоқ корхоналари “УзЧасис” МЧЖ қўшма корхонаси пайвандчиси Дилмурод Мирзаахмедов, “Узметкомбинат” АЖ корхонасидан Артём Олховиков қатнашишди.

    Мусобақа пайвандлашнинг аргон пайвандлаш, яримавтомат пайвандлаш ва ёйли пайвандлаш турлари бўйича ўтказилди. Пайвандлашнинг барча турларида қатнашган хамюртларимиз, ўз билим ва салоҳиятлари билан хайъат аъзоларида катта тааъсурот қолдиришди. Иштирокчилар нафақат пайвандлаш ишлари бўйича, балки ўз иш шароитлари, давлат томонидан ишчи-ходимларга яратилган қўшимча шарт-шароитлар тўғрисида ўзаро фикр алмашишди.

Танлов жараёнида иштирокчиларнинг “Хитой нефт қувурлари заводи”, “Техник хизмат кўрсатиш лабороторияси”, “Хитой қувур музейи”, “Дизайн академияси” каби йирик ташкилотларига экскурсиялари уюштирилди. Кўрик-танловда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлардан ташқари Камбоджа, Эрон, Афғонистон каби давлатлар иштирокчилари хам қатнашишди.

 

 

     Кўрик-танлов натижасига қўра, 10 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 57 нафардан ортиқ иштирокчилар орасидан Ўзбекистон делегацияси иштирокчилари Олховиков Артём – кумуш, Мирзаахмедов Дилмурод эса бронза медаллари соҳиби бўлишди ҳамда Ўзбекистон командасига “Энг яхши ташкиллаштирилган команда” кубоги топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email