«Узавтосаноат» корхоналари ўз махсулотларини «Made in Uzbekistan» кўргазмасида намойиш этди

   Жорий йилнинг 7 дан 9 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуининг марказий павильонларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги ютуқлар намойишига бағишланган «Made in Uzbekistan» (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча саноат соҳаларидаги сифатли ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар қатнашди.
Кўргазма йўналишларидан бири Ўзбекистон автомобиль саноатига бағишланган бўлиб, унда «Ўзавтосаноат» АЖнинг «GM Uzbekistan», «JV MAN Auto-Uzbekistan», «SamAvto», «UzAutoTrailer», «Uz-Koram Ko»., «Уз-Тонг Хонг Ко.», «Уз-Донгвонг Ко.», «Уз-Донгжу Пэинт Ко.», «Уз-Семюнг Ко.», «Жиззах аккумулятор заводи» корхоналари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.
Миллий маҳсулотларимиз намойишига бағишланган мазкур тадбир ташриф буюрувчиларни республикамизнинг илмий-ишлаб чиқариш, иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳамда инновацион лойиҳалари билан таништиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда юртимизнинг 130 дан ортиқ йирик компаниялари иштирок этишди. Бундан ташқари кўргазмага дунёнинг энг йирик ва етакчи компаниялари ташриф буюришди.

Print Friendly, PDF & Email