Ҳар ким мукофотга муносиб

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба  уюшмаси  тизимидаги  бошланғич  ташкилотларда  бўлиб   ўтган  “Ўз касбининг моҳир эгалари” танловининг натижалари таҳлил қилиниб, жорий йилнинг 21 май куни республика комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия йиғилишида республика босқичидаги ғолиблар аниқланди.

Мамлакатимиз ишлаб чиқаришида юқори кўрсаткичларга эришиб, Республика иқтисоди ва мустақиллигини мустаҳкамлашга, саноатнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган инсон, ҳар қандай мукофотга муносиб!

Шулардан бири Бобониёзов Мадамин Мовлонович 1965 йил Хоразм вилояти, Хазорасп туманида туғилган. Меҳнат стажи 31 йил.

М.Бобониёзов мустақиллик йилларида ўзбек автомобилсозлик соҳасини ривожлантириш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган юқори малакали муҳандис, тажрибали саноатчидир.

М.Бобониёзов Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида “General Motors O’zbekiston” Акциядорлик Жамияти Хоразм вилояти филиалини ишлаб чиқариш бўлими йиғув цехи ишга туширилишида  ўзининг ҳиссасини қўшган.

М.Бобониёзов 2014 йилда “General Motors O`zbekiston” Акциядорлик Жамиятининг Асака шаҳридаги заводида ўз билим ва малакасини ошириб қайтган. Корхона фаолиятини йўлга қўйиш замонавий енгил автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнида юксак касб махоратини номоён қилган.

Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилган автомобиллар ички бозорда харидорлиги билан ажралиб туради.

М.Бобониёзов ёшларни касб-ҳунар эгаллашга, халол меҳнати билан мустақиллигимизни мустахкамлашга ҳисса кўшишга ундайди. Ўзи бошчилигидаги участкада касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг амалиёт ўташига шарт-шароит яратиб, ёш мутахассисларга автомобилларни йиғиш жараёнларини мукаммал ўргатиб келмокда.

М.Бобониёзов заводда ишлаб чиқариш жараёнларига “Глобал ишлаб чиқариш тизими (GM GMS-Global Manufacturing System)”нинг жорий қилиниши ва BIQ –III сифат даражасига эришиш мақсадида амалга оширилган кенг кўламли ишларда фаол иштирок этди.

Бевосита, М.Бобониёзов иштирокида корхонанинг сўнгги тўрт йилида эришилган натижалари қуйидагилардан иборат: 2014 йилда 483,4  млрд. сўмлик 21 987 дона, 2015 йилда 665,7 млрд. сўмлик 30 721 дона, 2016 йилда 476,764 млрд. сўмлик 19 631 дона, 2017 йилда 1,004,402 трлн. сўмлик 27 660 дона автомобиллар сифатли ишлаб чиқарилган. Жами 4 йилда – 2 634,981 трлн.сўмлик 99999 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Ҳозирги кунда М.Бобониёзов  ишлаётган корхонада 1700 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар фаолият юритиб келмоқдалар.

У, ўз мехнат фаолияти давомида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш юзасидан кўплаб таклифлар киритди, натижада ишлаб чиқаришга кетадиган хом-ашё ва материаллар сарфи камайди, ишлаб чиқариш суръати ошди, махсулот нуқсонлари камайишига олиб келди. 10дан ортиқ шогиртларга устозлик қилди ва бугунги кунда улар билан биргаликда меҳнат қилиб келмоқда.

М.Бобониёзов ўз билими, тажрибасини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, махсулотнинг сифат даражаси кўрсатгичларини яхшилашга, ойлик, йиллик режа-топшириқларни бажаришга йўналтирган илғор ишчилардан ҳисобланади. М.Бобониёзов ўз ишининг етук мутахассиси бўлибгина қолмай, корхонанинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий хаётида фаол иштироки билан ишчи-хизматчилар ўртасида обрў-эътибор қозониб олган.

 

Print Friendly, PDF & Email