Касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш йўлида

      “Технолог” АЖ таркибида цех ташкилоти сифатида фаолият юритиб келган  “Технологмаш”  МЧЖ касаба ующма аъзолари томонидан  алохида бошланғич ташкилот тузиш таклифи билан мурожат келиб тушди.

       Мурожатни атрофлича ўрганиб чиқиб, жамият касаба уюшма аъзоларини умумий йиғилишини ўтказиш таклифи билдирилди.

 22 май куни бўлиб ўтган йиғилишда тармоқ Республика Кенгаши раис ўринбосари Ш.Исроилов, маъсул ташкилотчи А.Алаутдиновалар иштирок этишди. Йиғилиш қарорига кўра “Технологмаш” МЧЖ касаб уюшма ташкилоти 166 касаба уюшма аъзоси билан тузилди.

    Йиғилиш якунида касаба юшма аъзолари билан тизимда рўй бераётган янгиликлар, маълумотлар билан таништирилди ва улар томонидан берилган савол ва мурожатларга жавоб қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email