“Great Wall Motor” ва “ADM Jizzakh” ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
2023 йил 7 июн куни GWM ва “ADM Jizzakh” МЧЖ ўртасида автомобил йиғиш соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, икки томон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
GWM Eurasia президенти Джан Джунсю ва Евросиё минтақаси бизнесни ривожлантириш директори Тиан Лили бошчилигидаги Хитой компанияси делегатсияси Жиззах вилоятида жойлашган ADM Jizzakh автомобил йиғиш майдончасига ташриф буюриб, автомобил заводининг ҳозирги ишлаб чиқариш қуввати, тўлиқ қуввати билан ва лойиҳани маҳаллийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида делегатсия аъзолари Жиззах вилояти ҳокими Солиев Эргаш Алибекович билан ҳам музокаралар ўтказди. Учрашувда Хитой томонига Ўзбекистон Республикаси ва Жиззах вилоятининг сармоявий салоҳияти, хусусан, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди. Ҳоким “ADM Jizzakh” МЧЖ ишончли ҳамкор эканлигини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг автомобилсозлик соҳасига қизиқиши ортиб бораётганидан хурсандлигини алоҳида таъкидлади.Хитойлик ҳамкорлар ўз навбатида, ушбу лойиҳанинг Ўзбекистонда Great Wall Моtors автомобилларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришдаги аҳамиятини таъкидлади.
Джан Джунсюнинг сўзларига кўра, АDM Jizzakh билан узоқ муддатли ҳамкорлик янги технологияларни жорий этиш, қўшимча иш ўринлари билан таъминлаш ва автомобилларни йиғиш бўйича замонавий ишлаб чиқариш базасини яратиш ва автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконини беради.HAVAL бренди остидаги автомобилларни йиғиш 2023 йилнинг кузида бошланиши режалаштирилган. HAVAL Ўзбекистон бозорига Jolion, М6, H6 ва Dargo моделларининг янги авлодини тақдим этишни режалаштирмоқда. Келажакда моделлар қатори кенгайтирилиб, электромобиллар ва гибрид автомобиллар ҳам киритилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: