Farg’ona viloyat Kengashi tomonidan IV-tarmoq «Spartakiada»si bo’lib o’tdi.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2023 йил II-ярим йиллик иш режасига асосан, жорий йилнинг 14-июль куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида “IV-тармоқ Спартакиадаси”нинг Вилоят босқичи ўтказилди.Спартакиада уч босқичда ташкил этилган бўлиб;
I-босқич 15 июндан – 15 июлгача корхона, ташкилот ва муассасаларда тузилган ташкилий қўмиталар раҳбарлигида;
II-босқич 13 июлдан – 1 августгача вилоятларда (вилоят биринчилиги) ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ташкилий қўмита раҳбарлигида;
III-босқич 24 — 26 август кунлари Республика босқичи Андижон вилояти “Боғишамол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтади.
Спорт мусобақаларида ишчи-ходимлар спортнинг шашка, шахмат, стол-тенниси, сузиш, дартс ҳамда мини футбол турлари бўйича иштирокчилар куч синашадилар.
“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тармоқ Спартакиадаси” республика мусобақаси ҳаваскорлар учун мослашган спорт қоидалари асосида ўтказилади.
Мусобақада тармоқ тизимидаги бошланғич корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлардан иборат ҳаваскорлар иштирок этади.Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали мухофаза қилиш;
спорт ва жисмоний тарбия ходимлар кундалик иш жараёнининг бир бўлагини ташкил қилиши зарурлиги бўйича кўникмаларни шакллантириш;
аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш. Мусобақанинг ғолибларига Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар ҳамда Вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар Республика босқичига йўл олишди.

Print Friendly, PDF & Email