Комбинатимизда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилаяпти. Ҳар бир цех ва бўлинмалардаги малакали муҳандис ҳамда мутахассисларимиз бу ишга изчил ёндошиб, ўзларининг фойдали таклиф ва ташаббуслари билан комбинатнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Таъмирлаш-механика цехи жамоаси комбинат таркибий бўлинмаларидан тушаётган буюртмаларни ўз вақтида бажариб, зиммаларидаги вазифаларини намунали адо этмоқда. Улар эҳтиёт қисмларни хориж давлатларникидан асло қолишмайдиган қилиб тайёрлаётганликлари диққатга сазовор. Авваллари бирор бир дастгоҳ бузилгудай бўлса, ушбу эҳтиёт қисм токи хориж давлатларидан келгунича дастгоҳ тўхтаб турар эди. Эндиликда бундай ишларни ўзимизнинг таъмирловчи-дастгоҳчилар сифатли қилиб бажараяптилар.
Цехда малакали кадрлар ва илғор технологияларсиз ишлаб чиқаришда самарадорликка эришиш мушкул.
Буни эътиборга олган цех маъмурияти юқори савияли касб эгалари маҳоратидан оқилона фойдаланиб, иқтидорли ёш кадрларнинг малакасини ошириш, ишчилар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда устоз-шогирд анъанасини узоқ йиллардан буён давом эттириб келишмоқда.
Жамоа ўтган сентябрь ойида ЭПЭЦ, 1-НПЦ, 2-НПЦлари, ферроқотишмалар цехи ва бошқа цехлар учун буюртма асосида 75 тонна эхтиёт қисмлар тайёрлаб олдиларга қўйилган режаларни муносиб бажаришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: