Китоб-тафаккурнинг толмас канотлари

Жорий  йилнинг 12 январь куни, юртимизда “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши эълон қилинди.

Таълим муассасаларида синфдан ташқари ўқишни тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида, АЖ «Андижанкабель»  Ўзбекистон-Россия  қўшма  корхонаси Касаба   уюшма   қўмитасининг ташаббуси ва ҳомийлигида  Хонобод ахборорт технологиялари ва саноат касб –унар коллежи кутубхонасида Хонобод шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида “Ёш китобхонлар беллашуви”  ўтказилди.

Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ушбу маърифат тадбиридан кўзланган мақсад,  ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш,  улар орасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб қилишдан   иборат бўлди. Беллашувда фаол иштирок этган ёш китобхонларга корхона Касаба   уюшма қўмитаси томонидан тайёрлаб қйилган совғалар топширилди.

 

АЖ «Андижанкабель»  Ўзбекистон-Россия                                                                                                                                               қўшма  корхонаси Касаба   уюшма  

қўмитасининг раиси   А.Нуриллаев

 

 

Print Friendly, PDF & Email