«GM — Uzbekistan» АЖ корхонасида «8-Март хотин-қизлар куни» муносабати билан спорт тадбирлари ўтказилди

«ДжиЭмУзбекистон» акциядорлик жамияти рахбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 март «Хотин кизлар куни» байрами муносабати билан корхонада ишловчи хотин-қизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилди. Ушбу спорт тадбирларини ўтказишдан максад корхона аёллари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган. Спорт.

Спорт тадбирини корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мирзаев Ўктамжон кириш сўзи билан очди ва спорт тадбири қатнашчиларини кириб келаётган байрам билан қизғин табриклади. Спорт тадбирида корхона Бош директори ўринбосари вазифасини бажарувчи Назиров Исмоилжон Тоштемирович ва Хотин қизлар қўмитаси раиси Исмаилова Маъмура Ибрагимовналар иштирок этдилар. Бундан ташкари корхонада «Спорт – саломатлик гарови» шиори остида ўтказилган спартакиаданинг 1-боскичи якунланди.Спартакиада мусобақаларининг волейбол тури буйича корхона аёллари ўртасида Умумий бўлим ошхона —  волейбол жамоаси 1-уринни эгаллабғ кулга киритдилар ва диплом ҳамда эсдалик совғалари билан такдирландилар..

«Хотин қизлар куни» байрами муносабати билан корхонада ишловчи хотин-қизлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари спортнинг

  1. Стол тенниси.
  2. 60 метрга югуриш.
  3. Шашка.
  4. Арқон тортиш турлари бўйича ўтказилди.

Спорт мусобакаларида корхонада ишловчи 100 нафардан зиёд аёллар фаол иштирок этдилар.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича 1-ўринни Логистика бўлими мухандиси Ғуломова Мавлудахон, 2-ўринни Сифат бошқармаси лобаранти Абдурахмонова Ойсулув ва 3-ўринни Умумий бўлим ишчиси Собирова Ёкутхонлар эгалладилар.

Спортнинг 60 метрга югуруш тури бўйича 1-ўринни Умумий бўлим ошхона ишчиси Матисакова Умидахон, 2-ўринни Ходимлар бошкаруви бўлими ходими Мамажонова Дилнозахон, қўриклаш бўлими ходими Матмусаева Нодирахон ва 3-ўринни Рухсатномалар бюроси ходими Амирова Севарахонлар эгалладилар.

Спортнинг Шашка тури буйича 1-ўринни Марказий юклаш майдони товаршуноси Исамитдинова Хафизахон, 2-ўринни Логистика бўлими деклоранти Хакимова Дилфузахон ва 3-ўринни Касаба уюшма қўмитаси мутахассиси Каримова Гулмирахонлар эгалладилар.

Спортнинг Арқон тортиш тури бўйича 1-ўринни Умумий бўлим ошхона-2 спорт жамоаси, 2-ўринни Таъминот тизими бошқармаси спорт жамоаси ва    3-ўринни Умумий бўлим ошхона-1 спорт жамоаси эгалладилар. Мусобака ғолиблари корхона ва касаба уюшма қўмитаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email