Меҳнат жамоалари Конференцияси олдидан мухокамалар қизғин давом этмоқда

“Ўзметкомбинат” АЖ комбинат таркибий бўлинмаларида жамоа шартномаси ва иловаларининг қандай бажарилганлиги, 2017–2019 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича меҳнат жамоаси йиғилишлари ўтказилмоқда. Ўтган ҳафтада  капитал қурилиш бошқармаси, комбинат марказий лабораторияси, мактабгача таълим муассасаси бўлинмаси, автоматлаштириш ва механизациялаштириш марказий лабораторияси , ”Металлург” пансионати, “Иккиламчиқораметалл” корхоналари бошқармаси жамоаларида ҳам мана шундай йиғилишлар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг1 февраль куни металлургия печларини таъмирлаш цехида жамоа шартномалари муҳокама қилинди. Йиғилишда цех бошлиғи ўринбосари Георгий Цхай, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Жавлон Эгамбердиев ҳисоботлари тингланди. Улар цехнинг ишлаб-чиқариш  ва иқтисодий фаолияти, ишчи-хизматчиларнинг дам олиб, соғликларини мустаҳкамлашлари, меҳнат шароитлари тўғрисида  маъруза қилдилар.

Цех жамоаси тушлик учун бериладиган талонлар қиймати оширилганидан сўнг комбинат ошхоналарида нарх-навонинг кўтарилмасигини назорат қилиш, пластик карточкага савдо қиладиган дўконларда нархларнинг нақд пулга нисбатан қимматлиги, бозор ва савдо дўконларида маҳсулотланинг нархлари ёзилмаганлиги, ойлик ҳисобидан босибушлаб қолинаётган коммунал тўловлар керакли ташкилотларга ўз вақтида етиб бормаётганлиги, кўп қавтли уйларда электр таъминотидаги узилишлар, иссиқ сув ва иситиш тизимларининг ишламаётганлиги, ишчи-ходимлар учун берилаётган совунларнинг сифатсизлиги каби муаммолар ҳақида фикр ва таклифларини билдиришди.

Йиғилишда комбинатнинг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича директори К.Қўзиев,  касаба уюшмалари қўмитаси раиси И.Қурбонов, комбинат бош механиги ўринбосари  Х.Қамбаров қатнашдилар.

6 февраль куни 1-навли прокат цехида ҳам мана щундай йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон  металлургия ва машинасозлик саноати тармоқ ходимлари  касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Аҳмад Ҳаққулов қатнашиб, йиғилганларнинг саволларига жавоб берди.

 

«Узметкомбинат»АЖ

касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари                                                                                  Иброҳим Қодиров

Print Friendly, PDF & Email