ЖМ-Ўзбекистон АЖ — ахборот коммуникация технологиялари янги босқичга кўтарилади

2017 йил 23 январь куни Тошкент шаҳрида «ЖМ-Ўзбекистон»АЖ, «УЗИНФОКОМ» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Меморандум энг аввало «ЖМ-Ўзбекистон»АЖ фаолиятида жорий этилган замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада ривожлантириш масалаларидаги ҳамкорликни, автомобиль сотуви ҳамда сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш билан боғлиқ, шунингдек, аҳоли ва тадб
иркорлик субъектлари учун интерактив онлайн-хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Мазкур ҳамкорлик «ЖМ-Ўзбекистон»га инновацион ечимларни тадбиқ этиш орқали тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш хамда мижозларга хизмат кўрсатишдаги мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш имконини беради.

 

Print Friendly, PDF & Email