Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, комбинатимизнинг ишчи-хизматчилари ўртасида мини-футбол бўйича, шахмат, тош кўтариш, сузиш, стол тениси, арқон тортиш, енгил атлетика ва дартс спорт турлари бўйича спартакиада ўтказилди.
Металлурглар ўртасида бўлиб ўтган бу мусобақалар қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Мусобақада ғолиб ва совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларни қутлаб сўзга чиққан, “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси — бош директори Рашид Пирматов, комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқовлар ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Шундан сўнг дастлаб, мини-футбол мусобақасида қатнашган жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ғалабага бўлган интилиш учун комбинат ижроия аппарати жамоасига 5 млн сўмлик сертификат ва диплом, 3-ўринни қўлга киритган ХИМИЧ цехи жамоасига 10 млн сўмлик сертификат, диплом, бронза медаллари ва кубок, 2-ўринни эгаллаган АваММЛ жамоасига 20 млн сўмлик сертификат, диплом, кумуш медал ва кубок ҳамда 1-ўрин ғолиблари 1-НПЦ жамоасига 30 млн сўмлик сертификат, диплом, олтин медал ва кубоклар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек спартакиаданинг 7 та тури бўйича иштирок этиб ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган металлурглар тақдирланишди. Унга кўра 1-ўринни олганларга телевизор, 2-ўрин учун велосипед, 3-ўринни олган иштирокчиларга чанг ютгич ва дипломлар тантанали топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: