«UzAuto Motors» АЖ корхонасининг 40 нафар ишчи-ходимлари учун Тошкент шаҳрига 2 кунлик туристик Саёхат ташкил қилинди

      «UzAuto Motors» АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва Корхона “Ёшлар билан ишлаш” бўлими ҳамкорлигида корхонанинг 40 нафар ишчи-ходимлари учун Тошкент шаҳрига 2 кунлик туристик Саёхат ташкил қилинди.

      Ушбу саёхат давомида ишчи – ходимлар Тошкент шахрининг тарихий мавзолейларига, Зангиота туманида жойлашган “Зангиота” зиёратгоҳида хамда “Тошкент Сити” мажмуасида бўлиб ажойиб тааъсуротлар олдилар. Саёхат давомида ходимларимиз “Тошкент Трактор Заводи”га ташриф буюрдилар ва у ердаги ишчи –ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар хамда Тошкент Трактор заводи ишчилари билан сухбатлашиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиб, тажриба алмашдилар. Саёхат қатнашчилари ушбу саёхатни уюштирган корхона бошлангич касаба уюшмасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

«UzAuto Motors» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email