“Ўзметкомбинат”акциядорлик жамияти электрда пўлат эритиш цехида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида меҳнат қилиш энг олий саодатдир” асарини мазмун-моҳиятини ишчи-ходимларга ва ёшларга ўртасида янада кенг тарғиб қилиш мақсадида комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан навбатдаги маънавият соатлари асосида соха мутахассислари билан давра сухбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад ишчи-ходимлар ва ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислохатларнинг мазмун мохияти, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий соҳадаги ишларни тушунтириш қолаверса уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётан ижтимоий-иқтисоднй, ижтимоий-сиёсий, ислохотларнинг мазмун-мохиятиничуқур сингдириш, ёшларда фаол фуқаролик позицияси, сиёсий жараёнларга онгли муносабатни, маънавий-аҳлоқий соҳада турли ташқи ва ички таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришдан иборатдир.
Ташкил этилган давра сухбатидан Бекобод шахар “Бекобод ишчиси” газетаси бош мухаррири А.Исматов, комбинат маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Г.Абдуллаевакасаба қўмитаси раиси М.Алламуратовлар иштирок этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: