Уч авлод вакиллари учрашишди

“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида “9 май Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди. Комбинатнинг Металлурглар маданият саройида ташкил этилган мазкур тадбирга улуғ ватан уруши ва меҳнат фронти фахрийлари, комбинатда кўп йиллар меҳнат қилган нуронийлар, комбинатнинг илғор металлурглари ва ёш мутахассислари таклиф этилди.

“Уч авлод учрашуви” тадбири қатнашчиларини комбинат ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича директори Ш.Халикбердиев, комбинат касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари И.Қодиров, меҳнат фахрийлари номидан М.Жамолддинов, Электрда пўлат эритиш цехи пўлат эритувчиси Ўзбекистон қахрамони О.Тўйчиев, ёшлар номидан Электр ускуналарини таъмирлаш цехи “Камолот” етакчиси Ж.Карабаев хамда Мактабгача таълим муасассалари бўлими ходимаси А.Умаровалар табриклаб ўтишди.

Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан меҳмонлар учун металлурглар маданият саройининг бадиий жамоалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилди. Шу билан бирга улуғ ватан уруши фахрийлари ёшларга ўзларининг хотираларидан хикоя қилиб беришди. “Уч авлод учрашуви”га таклиф этилган барча меҳмонларга ташкилотчилар томонидан қиматбахо эсдалик совғалар тақдим этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email