Қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар

 

    Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 19 апрелдаги 6-61-“с”-сон Раёсат қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Федерацияси Кенгашининг Дастури, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4904-сонли Фармони талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда тармоқ тизимидаги ходимлар билан тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш мақсадада, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

   Хусусан, жорий йилнинг 12-16 сентябрь кунлари Республика Кенгашининг раиси А.Хакулов ҳамда Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Р.Низамов тармоқ тизимининг Наманган вилоятидаги “Наманган Автотеххизмат” АЖ, “Уз Часис” МЧЖнинг жами 60 нафарга яқин ёш ишчи ва ходимлари билан корхонларнинг учрашиб, бевосита суҳбатлар ва сайёр қабуллар ўтказди ҳамда коррупциянинг ёмон иллатлари ҳусусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этди.

    Бундан ташқари, жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси М.Сагдуллаев тармоқ тизимининг Хоразм вилоятидаги “ЖМ Ўзбекистон” АЖ Хоразм филиали, “Ўз Донг Янг Ко” қўшма корхонасининг Питнак филиали, “Хоразм Автотеххизмат” МЧЖ, “Ўз Се Мюнг Ко” қўшма корхонасининг Хоразм филиалида жами 120 нафарга яқин ишчи ва ходимлари билан корхоналарнинг ўзида учрашиб, бевосита суҳбатлар ва сайёр қабуллар ўтказди ҳамда коррупциянинг ёмон иллатлари ҳусусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этди.

   Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида ишчи ва ходимларнинг 60 та оғзаки мурожаатлари кўриб чиқилди. Шундан, 24 та оғзаки мурожаатлари жойида ҳал этилиб, “қаноатлантирилди”, 36 та мурожаатларга эса қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email