Чирчиқ авиация ремонт заводида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

  Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида Чирчиқ авиация ремонт заводида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

    Мусобақаларда заводнинг барча цехларидан терма жамоалар йиғилиб, мусобақаларда жами 8 та жамоа иштирок этди.

  Ғолиб жамоага диплом, кубок ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.  Бундан ташқари иштирокчилар «Энг яхши дарвозабон», «Энг яхши хужумчи», «Энг яхши химоячи» номинациялари бўйича аниқланиб, уларга иш берувчи томонидан пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email