Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш — юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзусида маънавият соати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий телерадиокмпанияси сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистон республикасида хизмат қўрсатган журналист, ЮНЕСКО академиги Қобилбек Каримбеков маъруза қилиб, юртимизда сўнгги 25 йил ичида қўлга киритилган бемисл ўзгаришлар хақида сўз юритди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари Кенгашлари ходимлари иштирок этишди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: