Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

«УзКабель» ҚК АЖ ташаббуси билан, корхона ишчилари учун Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидов ўзининг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, драматик асарларида она Ватанимиз ва халқимизга, миллий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғусини юксак маҳорат билан тараннум этди.

Ижодий учрашувга Эркин Воҳидов билан бирга ишлаб, ижод қилиш шарафига муяссар бўлган шоирлар, унинг қасидаю ғазалларини қўшиқ қилиб куйлаган театр актёрлари таклиф қилинди.  Таклиф қилинганлар шоирнинг қасидаларидан йиғилганларга ўқиб бериб, Эркин Воҳидов билан боғлиқ хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Print Friendly, PDF & Email