Самарқанд автомобиль заводида 2016 йил сарҳисоби

Йил якунланиб борар экан, ҳар бир корхона йил давомида бажарган ишларини сархисоб қилади.

Самарқанд автомобиль заводида ҳам 2016 йил мобайнида кўп яхши ишлар амалга оширилди. Йил бошидан Давлат дастурини амалга ошириш учун керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, унинг ижроси доимий назорат қилиб келинди.

Чора-тадбирлар доирасида 283 нафар корхона ишчиларининг фарзандларига Самарқанд вилояти қўғирчоқ театр тамошаларига чипталар тақдим этилди.

Заводнинг кўзга кўринган ишларидан яна бири — бу «Очиқ эшиклар куни» маросимидир. Ушбу тадбир жорий йилда 2 маротаба ўтказилди. Биринчи марта маросим Тошкент шаҳридаги вакиллик ишчиларининг фарзандлари учун уюштирилди. Унда болалар учун Самарқанд шаҳрининг тарихий ёдгорликлари бўйлаб саёхат уюштирилди. Саёхатдан сўнг болалар «Самавто» заводига экскурсияга таклиф этилдилар. Иккинчи маросимда «Самавто» ишчиларининг фарзандлари заводга таклиф қилиниб, улар ўз ота-оналари иш жойлари, бажарадиган ишлари билан танишдилар. Тадбир доирасида заводга таклиф қилинган Самарқанд вилоят қўғирчоқ театри артистлари болажонлар учун тамошалар ташкил этиб, уларга совғалар улашишди. Хаммаси бўлиб ушбу тадбир 800 нафар болажонларни қамраб олди.


Ёзги соғломлаштириш мавсумида 60 нафар завод ишчиларининг фарзандлари Тошкент вилоятида жойлашган «Сокол» болаларни соғломлаштириш оромгоҳида соғломлаштирилди. Болаларни Тошкент шаҳри билан яқиндан таништириш мақсадида уларни Тошкент зоопарки, Тошкент Политехника музейи ва шаҳарнинг тарихий ёдгорликларига саёхатлар уюштирилди.

Йил давомида «Самавто» касаба уюшма қўмитаси томонидан 135 нафар ишчиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

«Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг бажарилиши доирасида «Аёлларни кўллаб-қувватлаш, уларни оғирини енгил қилиш» акцияси ўтказилди. Акция мобайнида 10 нафар аёлларга электротоварлар совға қилинди.

«Азиз юртимизни ўрганамиз» лойихаси доирасида 3 маротаба Тошкент шаҳрига саёхат уюштирилди.

«Соғ танда — соғлом ақл» шиори остида бўлиб ўтган спорт мусобақаларида эса завод ишчилари спортнинг спорт тенниси, шахмат, шашка, мини футбол турлари бўйича беллашдилар. Ғолиблар ва 2-3 ўрин соҳиблари касаба уюшмаси томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Янги йил байрами арафасида эса заводнинг 1170 нафар ишчилари ва фарзандлари учун А.Жураев номли қўғирчоқ театрига 6201000 сўмлик чипталар тақдим этилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган барча тадбирлар тагида катта меҳнат, ўз вазифасига маъсулият билан ёндошиш, ҳамда завод ишчиларини руҳини кўтариш, уларни ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб қувватлашга бўлган иштиёқ ётибди.

Фурсатдан фойдаланиб «Самавто» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси барчангизни кириб келаётган Янги 2017 йил билан қизғин қутлайди. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва қилаётган ишларингизда улкан зафарлар тилайди!

Print Friendly, PDF & Email