Самарқанд автомобиль заводи иш бошлаганига 20 йил тўлди

Ушбу санага атаб ўтказилган тадбирда завод рахбарияти, касаба уюшмаси Республика Кенгаши рахбарияти вилоят хокими ҳамда ISUZU корхонасидан вакиллар қатнашишди.

Ўзбекистон саноатининг энг мухим жабҳалардан бири бўлган автомобилсозликда, Самарқанд автомобиль заводи – локомотив корхоналардан биридир.

Самавто автомобиллари — бу юқори сифатда амалга оширилган, новаторликка оид конструкторлик ғояларининг дадил тадбиқидир. Замонавий дизайн ва юқори техник тавсиф йиғиндиси бўлган Самавто техникаси бугунги кунда дунё автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлашган ҳолда ҳалқаро автотехника бозорида барқарор ўринни эгаллашга улгурди. Бунда, махсулот ишлаб чиқариш жараёнида асосий эътибор, ишлаб чиқариш сифати даражасини оширишга қаратилгани мақтовга лойиқдир албатта.

1999 йилдан бугунга қадар Самарқанд автомобиль заводида 37 660 дона махсулот ишлаб чиқарилган. Булардан 15 829 дона автобус ва 21 237 дона юк машинасидир.

Ишлаб чиқарилган махсулотнинг 1 797 таси экспорт қилинган бўлса, 35 103 таси ички бозор учун.

Завод  ISO 9001:2015, ISO 14001:2015, OHSAS 18001:2007 и Энергоменеджмент ISO 50001:2011 жаҳон стандартлари сертификатларига эга ва доим ушбу сертификатларни янгилаш устида иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари, заводнинг ёш механиклари 2014 йил Япония шаҳрида ўтказилган “Isuzu” 9-ҳалқаро техника кўрик-танловида, 31 та давлат делегатлари орасида фахрли 3-ўрин соҳиби саналади.

Print Friendly, PDF & Email