«ЖМ-Ўзбекистон» Акциядорлик Жамиятида 2018 йилда жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан конференция ўтказилди

2019 йил 15 март куни “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ корхонасида Мехнат жамоаси вакилларининг Конференция йигилиши ўтказилди. Конференция йиғилиши кун тартибида :

  1. «Джи Эм Ўзбекистон» акциядорлик жамиятининг 2016 — 2018 йиллар учун  кабул килинган  Жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши.
  2. «Джи Эм Ўзбекистон» акциядорлик жамиятининг 2019 — 2021 йиллар учун янги Жамоа шартномасини кабул килиш тўғрисидаги масалалар мухокама қилинди.

Анжуманда Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ахмаджон Махмудович Хақулов, Андижон вилоят касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари Хамидулло Пазилджанович Матисаев  ҳамда Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Андижон вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Шерзодбек Алиджанович Бутаевлар катнашдилар.

Шунингдек Конференцияда “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ корхонаси Умумий масалар бўйича Бош директор ўринбосари Алишер Азимов иштирок этди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Иш берувчи” томонидан Умумий масалар бўйича Бош директор ўринбосари Алишер Азимов тасдиқланган жамоа шартномасининг 2018 йилда “Иш берувчи” томондан белгиланган мажбуриятларни бажарилиши, амалга оширилган ишлар тўгрисида хисобот берди ва келгусидаги режалар тўгрисида гапирди. Жумладан:

Жамоа шартномасида келишган, ишчиларнинг иш шароитларини яхшилаш, ижтимоий – иктисодий манфаатларини етарли таминлашда ва режалаштирилган ойлик иш хакларини оширишни йил давомида вакти-вакти билан кўриб чиқиб ошириб борилди. 2018 йилдаги Юртбошимиз олдимизга куйган вазифаларни чукур тахлил килган холда ишлаб чикариш режаларимизни ортиги билан бажаришга эришдик. Бу ютукларнинг замирида  рахбарият ва  касаба уюшмаси билан биргаликда  жамоа шартномасида келишиб олинган  барча мажбуриятларни икки томон хам тула бажариш учун барча имкониятлардан самарали фойдаланиб  хамжихатлик билан  иш олиб борганлигимиз натижасида кузланган максадларга эришишимизнинг асосий пойдевори булди деб хисоблайман.

Корхонамиз келажакда янада гуркираб усиши учун, сиз билан биз сидкидилдан мехнат килиб олдимизга куйилган вазифаларни ўз вақтида бажарсак, ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий-иктисодий  химоялаш  борасидаги  ишларимизни бажаришга юкори эътиборимизни каратсак, шундагина кўзлаган марраларга эриша оламиз.

Корхона касаба уюшма қўмитасининг раиси Ўктамжон Мирзаев “Касаба уюшмаси” томонидан жамоа шартномасида 2018 йилда “Касаба уюшмаси” томондан белгиланган мажбуриятларни бажарилиши, амалга оширилган ишлар тўгрисида слайдлар асосида хисобот берди. Жумладан:

Хурматли Конференция йигилиши қатнашчилари, хурматли делегатлар ва мехмонлар. Мана 2018 йилни хам яхши якунладик. Тасдиқланган жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши бўйича хисоботни слайдлар асосида сизларга тақдим қиламан.

Жамоа шартномаси бўйича жами сарфланган маблаг бир ишловчига 7 576.0 минг сўмга тўгри келди..

Юқоридаги қилинган ишлардан кўриниб турибдики, корхона ишчи-хизматчиларини ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ўзларининг энг асосий вазифаларидан бири деб биладилар.

 Биз ишчи-хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишда Республикамиз Президенти, Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши чиқараётган қарорларини амалга оширишда бор куч ғайратимизни аямаймиз деб сизларни ишонтираман.

Сизларга соғлик-саломатлик, она Ўзбекистонимизни гуллаб яшнаши йулида килаётган саъйи-харакатларингизга омад, хонадонларингизга файзу-барака,  тинчлик омонлик тилайман.

2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномаси шартларини 2018 йилда бажарилиши бўйича ўрганиш  далолатномаси бўйича комиссия аъзоси Х.Абдуллаев ахборот берди.

Сўнгра хисобот юзасидан   музокараларда корхона мехнат мухофазаси, харакат хавфсизлиги ва экология хизмати булими бошлиги Насипов Дилмурод, Асбобсозлик цехи бригадири, касаба уюшма қўмитасининг аъзоси Абдурасулов Бахтиёржон, корхона Ёшлар Кенгаши етакчиси Расулов Дониёрбек ва 1-Пресслаш цехи менеджер ёрдамчиси Акрамжон Кимсановлар сўзга чиқиб, иштирок этдилар.

Конференция йигилишида қатнашаётган  Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноат ходими  Хакулов Ахмаджон Махмудович сўзга чиқиб, корхона “Иш берувчи”си ва “Касаба уюшмаси” хамкорлигида ишчи-ходимларни ижтимоий мухофаза қилиш, уларнинг мехнат қилишлари ва дам олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали ишлар олиб борилганлигини таъкидлади.

Конференция кун тартибидаги масалани мухокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

 

«Джи Эм Ўзбекистон» АЖ

касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари                                   А.Юсупов

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email