«Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан Наврўз умумҳалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича «Ҳар кунинг бўлсин Наврўз» номли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу тадбирлар доирасида Наврўз умумҳалқ ҳашарида 400 дан ортиқ ишчи ходимлар иштирок этиб, ҳиёбонлар, ариқлар ва майдонлар тозаланди, дарахтлар оқлаб, буталанди. Корхона атрофидаги майдонларга 600 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилиб, атрофлари кўкаламзорлаштирилди.
Бундан ташқари байрамни миллий руҳда кутиб олиш, ишчи ходимларга байрамона кайфият улашиш мақсадида дошқозонларда 1000 кишилик сумалак ва халим таомлари тайёрланди, барча ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони тузалди. Тадбирга корхонада кўр йиллар фаолият юритиб, ҳозирда нафақада бўлганлар ҳам таклиф қилинди.
Узоқ йиллар корхонада фаолият юритиб, ҳозирги кунда орамизда йўқ бўлган ходимларни хотирлаш мақсадида, уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил қилиниб, уларга озиқ-овқат тўпламлари хадъя этилди.
Байрам кўтаринки руҳда ўтишига Узбекнаво эстрада бирлашмаси Самарқанд вилояти филиали катта ёрдам кўрсатди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: