Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган умухалқ ҳашарда барча фаол иштирок этди

Дунёда гўзал ва қадимий байрамлар талайгина. Буларнинг ичида Наврўз ўзининг қадимийлиги, чуқур маъноси ва миллатимизга хослиги билан ажралиб туради. Бу байрамда барча хафагарчиликлар унутилади, уруш ва жанжаллар тўхтатилади.

Ушбу гўзал байрам арафасида халқимизда ажойиб анъана мавжуд – яъни Наврўз умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрилади, махаллалар, аҳоли турар жойлари, оромгоҳлар ва дам олиш масканлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудлари ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади. Ушбу мақсадда жорий йилнинг 11-12 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.

Ушбу ҳашарда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма Республика Кенгаши девон ходимлари , тармоқ тизимидаги касаба уюшма аъзолари хам  хам фаол иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email