Самарқанд вилояти корхоналари ёшлари билан Республика Кенгаши раиси учрашуви ўтказилди

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси томонидан «Самавто» МЧЖ ва «JV MAN» МЧЖ ёшлари билан тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг учрашуви ташкил этилди. Учрашувда мамлакатимиз ёшлари учун яратиб берилаёткан кенг имкониятлар, улардан фойдаланиш усуллари ва албатта мазкур ишларда касаба уюшмасининг роли ҳақида тушунча берилди.

Мулоқот давомида ёшларга барча соҳаларда катта имкониятлар яратилаётгани, бундан унумли фойдаланиш лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди. Корхонанинг илғор ёш мутахассислари эътироф этилди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email