Жиззах аккумулятор заводи ёшлари томонидан спорт мажмуаси барпо этилди

Касаба уюшмаларининг асосий фаъолиятларидан бири — бу ишчи-ходимлар учун қулай ва хавфсиз иш ўринлари ва уларни дам олишлари, спорт билан мунтазам равишда шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.

Албатта бундай ишларда корхона рахбарияти томонидан кўрсатиладиган ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак алоҳида ўрин тутади. Ана шундай ҳамжиҳатликда, бугунги кунда «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ корхонасининг фойдаланилмаётган ертўла қисмида ажиб бир спорт мажмуаси барпо этилди.

Завод раҳбарияти раҳнамолигида спорт хонасида катта бир тренажёр зали, стол тенниси, шашка, шахмат ўйнаш учун столлар мавжуд. Энг асосийси албатта бу сузиш хавзасидир. Бунёд этилган сузиш хавзаси барча замонавий талабларга жавоб бериб, қишда сувни иситиш мосламалари ҳам мавжуд.

     Бу спорт мажмуини бунёд этишда заводнинг ёшлари илғор бўлиб, мажмуа деярли шу йигитлар томонидан қуриб битказилди. Бундай бунёдкорликни кўриб одамнинг бахри дили очилади. Ишчи-ходимларга яратилаётган шароитларни кўриб завод раҳбариятига раҳмат дегиси келади одамнинг.

        Биз ишонамизки ана шундай иншоотлар келгусида тармоқ корхоналаримизнинг ҳар бирида мужассам бўлади.

Print Friendly, PDF & Email