Бугунги кунда касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва таъсири тобора ортиб боришининг асосий сабаблари сифатида, энг аввало, ташкилотнинг халқ ичига чуқур кириб бораётгани, одамларнинг оғирини енгил қилиш, эл-юрт хизматига камарбаста бўлишни ўзининг устувор вазифаси сифатида белгилаб олганлигидадир.
Шу боис, Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгашининг асосий вазифаларидан бири, ҳудудларда фаолият юритиб келаётган ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш билан сафларини кенгайтирган ҳолда уларда меҳнат қилаётган меҳнаткашларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни кучайтириш орқали иқтисодий самарадорликни оширилишига касаба уюшмаларининг ҳиссасини оширишни мақсад қилиб олган.
Кенгаш томонидан қабул қилинган Йўл харитасига асосан жорий йилнинг май ойида нодавлат ташкилотларида олиб борилган ташвиқот ва тушунтириш ишлари самараси ўлароқ, 09 июн куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳудудида фаолият юритиб келаётган “SAMPLASTSERVIS” МЧЖ раҳбарияти ва ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган умумий йиғилишда жамиятда касаба уюшма ташкилоти тузилиб, 5 нафар аъзолардан иборат касаба уюшма қўмитаси, қўмита раиси (ходимлар буйича мутахассис Жамшид Раимов), тафтиш комиссияси ва комиссия раиси (материал хисобчи Махмуд Тоштемиров) сайлаб олиниб, жамиятнинг 109 нафардан иборат ишчи-ходимлари касаба уюшмасига жалб қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: