Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши томонидан “Жиззах аккумлятор заводи” АЖ (КУ қўмитаси раиси Ўразбаев Улуғбек) ва “ADM Jizzax” МЧЖ (КУ қўмитаси раиси Ихтиёр Гулямов) автомобил заводи ишчи-ходимлари, касаба уюшма аъзолари, ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзоларидан 40 нафарининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Самарқандга зиёрат-саёҳати уюштирилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туризмни ривожлантириш соҳасида қабул қилган қарорлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”  дастури қолаверса, корхоналарда имзоланган жамоа шартномалари бандларини таъминлаш мақсадида,  ишчи-хизматчиларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун 2023 йил 03 июн куни Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят ҳудудий кенгаши томонидан “Жиззах аккумлятор заводи” АЖ (КУ қўмитаси раиси Ўразбаев Улуғбек) ва “ADM Jizzax” МЧЖ (КУ қўмитаси раиси Ихтиёр Гулямов) автомобил заводи ишчи-ходимлари, касаба уюшма аъзолари, ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзоларидан 40 нафарининг Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳатчиларни эрта тонгда “Улуғбек обсерваторияси” бўсағасида тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев ва кенгаш аппарати ходимлари кутиб олишиб, шу жойдан саёҳатларни бошлашди.

Шундан сўнг, саёҳатчилар дастлаб  шаҳримиздаги Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томони, Сиёб ариғи ёқасида жойлашган Авлиё Хожа Дониёр мақбараси, шунингдек, “Ҳазрати Хизр мажмуаси” ва Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти И.Каримовнинг хотира мажмуаси, ҳамда “Шохи Зинда мажмуаси” зиёратгоҳларини зиёрат   қилишиб, Самарқанд шаҳрида қад кўтарган янги замонавий уй-жойлар, янги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиш ҳамда тушлик қилиш мақсадида янги Самарқанд шаҳри томон отланишди. 

. Самарқанднинг гўзал гўшаларидан бири, “Темуршоҳ” базмгоҳида бўлган Самарқандча мазали тушликдан сўнг, саёҳатчилар Самарқанднинг юраги бўлмиш “Регистон мажмуаси”, Буюк Соҳибқирон “Амир Темур мақбараси” ҳамда Самарқанднинг ўзига хос ташриф қоғозига айланиб бораётган «Боқий  шаҳар»га ташриф буюрдилар.

Саёҳат давомида саёҳатчилар қадимий ва ҳамиша навқирон  азим Самарқанднинг  диққатга сазовор жойларини  томоша қилишар экан, шаҳарнинг қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди, саёҳат чоғида нафақат гўзал Самарқанднинг қадимий обидалари, буюк аждодларимиз қолдириб кетган маданий меърос объектлари, сўлим боғларига ҳам ташриф буюриб, олам-олам завқ олдилар.

 “Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ходимларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлайманки, ушбу  саёҳатлар ишчи-ходимларимизнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай  иш унумдорлигини ошишига ҳам  ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди  “Жиззах аккумлятор заводи” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Улуғбек Ўразбаев.

Саёҳатчилар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга  ўз миннатдорчилигини билдиришди. Ташкилотчилар томонидан Аллоҳдан меҳмонларнинг меҳнат жамоаларига омад, хонадонларига тинчлик сўралиб, оқ йўл тилаган ҳолда кузатиб қўйилди.

Print Friendly, PDF & Email