Сирожиддин Анорқулов жанговор самбо бўйича иштирок этиб кумуш медални қўлга киритди

  Яқинда Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон ота шаҳрида самбо бўйича Виталий Гордеев хотирасига бағишланган 34-халқаро турнир бўлиб ўтди.

  Ушбу халқаро турнирда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси хомийлиги остида Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатнашган ҳамшаҳаримиз, комбинатимизнинг Электрда пўлат эритиш цехи ишчиси Сирожиддин Анорқулов жанговор самбо бўйича иштирок этиб кумуш медални қўлга киритди ва 2-ўринга сазовор бўлди.

  Маълумот учун: Сирожиддин Анорқулов 2019 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Жахон кубоги мусобақасида иштирок этиб, олтин медалга сазовар бўлиб Жахон чемпиони номини қўлга киритган. Ҳамда ўша йили Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб, Осиё чемпиони номига сазовар бўлган.

   Биз истеъдодли ёш спортчимиз Сирожиддин Анорқуловни
унинг устозларини ва яқинларини эришган ютуғи билан табриклаймиз! Ҳамда келгусидаги фаолиятида улкан ғалабалар тилаймиз!

 

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email