Миллий театримиз намоёндалари металлурглар даврасида

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида юртимизнинг таниқли санъат ва адабиёт вакиллари Ўзбекистон халқ артисти Зухра Ашурова Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Бекзод Мухаммадкаримов, Мехриддин Рахматовлар билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Самимий сухбат тарзида ўтган тадбирда ижодкорлар металлургларимизга юртимизда амалга оширилаётган катта бунёдкорлик ишлари мустақиллик неъматини мазмун мохияти хақида сўзлаб беришди. Тадбир давомида севимли санъаткорларимиз айтган шеър ва монологлар йиғилганларда катта тассурот қолдирди.

Тадбир якунида комбинат бошқарув раиси ўринбосари Санжар Мадияров ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов меҳмонларга ташрифлари учун металлурглар номидан ташаккур билдириб эсдалик совғалари ва гулдасталар топширишди.

«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email