Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича, «Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубоги» ўтказилмоқда.
Мусобақа 3 босқичда ташкил этилади:
I-босқич – 10 апрелдан 15 апрелгача корхона, ташкилот ва муассасаларда тузилган ташкилий қўмиталар раҳбарлигида;
II-босқич – 24 апрелдан 29 апрелгача вилоятларда (вилоят биринчилиги) ва Тошкент шахрида ташкил этилган ташкилий қўмита раҳбарлигида;
III-босқич – 12 май куни Республика босқичи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Мусобақани ўтказиш жойлари ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
Мусобақа қарори ва низоми билан танишиш учун ссылкага киринг
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: