Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди

Жорий йилнинг 5-6 март кунлари бўлиб ўтган Евроосиё мамлакатлари Металл ишчилари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг 43 – йиғилиши ва навбатдаги  Ҳалқаро Евроосиё мамлакатлари Металл ишчилари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг VIII-Қурултойи якунларида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси делегацияси вакиллари томонидан қатор малакатлар турдош касаба уюшмалари билан олиб борилган музокараларда ўзаро ва ҳамкорликда ишлаш учун келажакка битимлар қабул қилиш учун режалар қиритилган эди.

Ушбу режалар натижаларига кўра бугунги кунда Қирғизстон Республикаси кон-металлургия саноати ходимлари касаба уюшмаси билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email