Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги корхоналарда фаолият юритаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишдаги муваффақиятлари ҳамда корхона ва ташкилот (кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) равнақи йўлидаги хизматлари (яратаётган инновацион ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари) учун рағбатлантириш ҳамда ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини кенг намоён этишлари учун имкониятлар яратилмоқда.
Бугунги кунда Республика Кенгашида Ёшлар кенгаши ўз фаолиятини юритмоқда, ушбу кенгаш ўз олдига бир қатор вазифаларни мақсад қилиб қўйган, жумладан:
Ёшларни ўз касбига бўлган меҳрини янада оширишга кўмаклашиш;
ёшларни корхоналарда фаолият юритаётган тажрибали мутахассис кадрларга бириктириш орқали уларни танлаган соҳалари бўйича чуқур амалий билим ва кўникмага эга бўлишлари ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш;
миллий ва халқаро меҳнат стандартларига оид қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган халқаро конвенциялар бўйича ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш;
меҳнат қонунчилиги бўйича ёшлар учун белгиланган қўшимча кафолатларнинг қўлланилишини таъминлаш;
ёшлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг тарғиб этишга қаратилган лойиҳа ва акциялар ташкил этиш, уларнинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
ёшлар ўртасида турли маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, фестиваллар, форумлар ўтказиш ва натижаси бўйича рағбатлантириш;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича кенг тарғиб этишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
корхоналарда меҳнат қилаётган ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба, ўқувчилар ўртасида турли спорт тадбирлари, спартакиадалар ташкил этиш орқали улар ўртасида спортни янада оммалаштириш;
касаба уюшмаси фаолиятида фаол иштирок этаётган ёшлар, айниқса, чекка туманлардаги ёшларнинг тарихий шаҳарлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларини ташкил этиш;
касаба уюшмасига аъзо бўлиш тартиби ва унинг афзалликлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
касаба уюшмаси хаётида фаол иштирок этаётган ёшлар орасидан иқтидорли ва етакчиларини танлаб, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда касаба уюшмаси тизимида ишлаш учун тавсия этиш;
ёш касаба уюшма фаоллари ва етакчилари учун семинар ташкил этиш;
ёшлар фаолияти орқали тегишли фан соҳаларининг устувор йуналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ташкил қилиш ва олиб боришда иштирок этиш ҳамда устоз-шогирд тизимини шакллантириш;
ёшларни хорижий ҳамкасблари билан ўрнатилган тартибда фаол халқаро ҳамкорлигини ташкил этиш, хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказ ва муассасалари билан илмий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий мактаблар, анжуманлар, семинарлар ва бошқа илмий тадбирларда иштирок этишга, хорижий мамлакатларда мақолалар эълон қилишга кўмаклашиш ва шу каби бошқа афзалликлар бериш орқали тармоқ тизимида меҳнат қилаётган ҳамда таълим олаётган ёшларнинг баркамол ва етук кадрлар бўлиб етишишларишлари учун Республика Кенгашида барча имкониятлар яратилган.
Зеро, келажагимиз пойдевори, манашу ёшлар ҳисобланади, шу боис ёшларнинг камол топишига эътиборни кучайтириш ҳамда мавжуд тажрибани янада мустаҳкамлаш масаласи ўта муҳим ҳисобланади. Дарҳақиқат, малака қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик ривожланади. Жамият ривожи эса давлатнинг буюк бўлишига олиб келади.
Шавкат ХАМРАҚУЛОВ[1]
[1] Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош юрисконсульти
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: