Чилонзор тумани Радиотехника ва автоматлаштириш касб ҳунар коллежида учрашув

Куни кеча Чилонзор тумани «Радиотехника ва автоматлаштириш» касб ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» га бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Республика Кенгаши раиси А.Хакулов, Кенгашнинг мехнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси М. Сағдуллаев ва ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ш. Аюповалар қатнашишди.

Учрашув коллеж ходимлари билан мулоқот тарзида олиб борилиб, уларни қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар берилди.

 

Print Friendly, PDF & Email