Ҳар бир давлатда муқаддас рамзлардан саналган она тили орқали унда яшовчи миллат ва элатлар ўртасидаги ўзаро қариндош ва қондошчилик, яқин қўни-қўшничилик, дўстлик ҳамда сирдошлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб боради.
Дарҳақиқат, тилнинг эгаси халқ, аммо халқда тилга лоқайдлик бўлса тилнинг софлигига путур ета бошлайди. Тил нафақат давлат тимсоли, мулки, рухи, тил – миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги ҳамдир. Тил маданиятига амал қилинмаса, маънавият сустлашади, маданиятга доғ туша бошлайди. Шу сабабли ўзбек тилининг мамлакатимизда давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари қонунан белгилаб қўйилган.
Дунё олимларининг эътирофига кўра, бугун кунда ер юзи аҳолиси 2976 хил тилда гаплашар экан. Жонажон ўзбек тилимиз хусусида сўз кетганда, унинг дунё тиллари орасида ўзига хос мавқега эга эканлигини эътироф этиш ўринлидир. Бундан барчамиз фаҳрланамиз.
Тил муносабатлар манбаидир, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас рамзга айланган.
Бундан 28 йил муқаддам 1989 йил 21 октябрда муҳтарам Биринчи Президентимиз ташаббусига кўра, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган ва шу тариқа Беруний, Ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили янада жонлана бошлаган.
Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига ҳурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш, ҳурмат қилиш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, хаётимизда айрим нарсаларни аввалдан танлай олмаймиз. Ҳеч ким ўзини қаерда туғилишини, қайси оилада дунёга келишини билмайди, шу маънода Ватан, миллат, ота-она танланмайди аммо улар доим ардоқланиши, кўз қорачиғидек эъзозланиши лозим бўлади.
Биз ёшлар ҳам ўз тилимизни аниқроқ ўрганиб, билганларимизни янада ривожлантириб, ўсиб келаётган ёш авлодга асл ҳолича ўргатишимиз зарурлиги масъулият юклашлигини унутмаслигимиз лозим.
Равшан НИЗАМОВ — Респрублика Кенгашининг Ёшлар маслалари бўйича раис маслаҳатчиси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: