Пахта йиғим-теримида фаол қатнашайлик…

    Республикамизда фермер хўжаликлари томонидан катта меҳнат эвазига етиштирилган, миллий бойлигимиз бўлган пахта хом ашёсини ёғингарчилик кунларига қолдирмасдан ва нес-нобуд қилмасдан ҳамда сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида бир кунлик пахта йиғим-терими ишлари ташкил этилди. Унда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ҳамда ҳудудий бирлашмалар қатнашди.

    Жумладан, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари Б.Сафолова, Д.Алимова, Р.Низамов ҳамда Ш.Хамрақуловлар ушбу тадбирда фаол иштирок этишди. Федерация томонидан ҳашарчиларга “бир пиёла чой” дастурхони ташкил этилди. Кун якунида илғор теримчилар эсдалик совғалари билан тақдирланилди.

Print Friendly, PDF & Email