Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводида спортнинг оғир атлетика ва футбол турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди

    Жамоа шартномаларига киритиш орқали корхоналар маблағлари ҳисобидан  ходимларнинг ишдан ажралмаган  ҳолда спорт-соғломлаштириш машқлари билан ўуғулланишга шароит яратиш. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан  корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш, ходимларни спорт-соғломлаштириш тадбир-ларига жалб этиш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар, вояга етмаган ёшлар, ўқувчилар ва талаба ёшлар, хотин-қизлар, фахрийларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этиш, спорт иншоотларида ва клубларида спорт билан шуғулланишини ташкил қилиш мақсадида, «Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи»да спортнинг оғир атлетика ва футбол турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

Мусобақаларда завод цехларинг терма жамоалари қатнашишди. Натижаларга кўра 1-ўринни ПИиСМ ускуналар ишлаб чиқариш цехи, 2-ўринни 3-сонли цех, 3-ўринни эса СБиОГЗ  цехи жамоалари эгаллашди. Оғир атлетика бўйича совринли ўринлар завод қўриқлаш хизмати ходимларига насиб этди.

 

Print Friendly, PDF & Email