Тармоқнинг Навоий вилояти бошланғич ташкилотларида касаба уюшмаси фаолиятида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

      Ўзбекистон   касаба   уюшмалари   Федерацияси   Кенгашининг  2016  йил  5–6 апрель  кунлари  бошланғич  касаба уюшмаси ташкилотлари етакчиларининг II-Республика Форумида маъқулланган, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII-Қурултойида белгиланган вазифалардан  келиб чиққан ҳолда “Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Дастури”ни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида, бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг олдида турган вазифаларни белгилаб олиш, бошланғич ташкилотларга бу борада амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг иш режасига асосан, жорий йилнинг сентябрь ойида тармоқнинг Навоий вилояти бошланғич ташкилотларнинг фаолияти ўрганилди.

     Хозирги кунда тармоқнинг Навоий вилоятида 8 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан “НавоийАвтотеххизмат” МЧЖ,  “НавоийАвтосавдо”, МЧЖ “Навоий Авто Моторс” МЧЖ, “Навоийиккиламчи-қораметалл” МЧЖ, шунингдек, Навоий иқтисодий зонасида жойлашган “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли “ЎзЭраеКейбел” МЧЖ КК, “ЎзЭраеАлтернатор” МЧЖ КК, “ЎзМинда” МЧЖ КК фаолиятлари ўрганилди. Навоий вилояти бошланғич ташкилотларда касаба уюшма қўмиталари раислари жамоатчилик асосида сайланганлар. Улардаги ишчи-ходимлар сони 100 нафаридан камини ташкил этади.

      “Ўзавтосаноат” Акциядорлик Компаниясига қарашли корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларга барча шароитлар яратилган – дам олиш, овқатланиш хонаси, ўқув-синфлари, ишлаб чиқариш билан боғлик  гигиена хоналари: ювиниш, чўмилиш, кийиниш, шунингдек цехлардаги иш жойлари, уларни аттестациядан ўтказилишига, касб касалликлар ва баҳтсиз ҳодисаларни олдини олишга катта эътибор қаратилган. Корхона ва ташкилотларда иш берувчи ҳисобидан, ишчиларга турли ҳил овқатлар тақдим этилади. Бундан ташқари “Маданият-маърифат” хоналар жуда ажойиб ташкил қилинган ва жихозланган. Ушбу ташкилотларда катта эътибор спорт ишларига берилган. Иқтисодий зонада маҳсус қурилган стадионда ишчи-ходимлар футбол билан шуғулланадилар.

Print Friendly, PDF & Email