2018 йилнинг 19-20 сентябрь куни Тошкентда «Иссиқ иқлим шароитида автомобиль транспорти воситаларини эксплуатация қилиш ва яратиш тажрибаси» мавзуида 104-халқаро илмий-техникавий конференция бўлиб ўтди.
Конференция Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Россиянинг Автомобиль муҳандислари Ассоциацияси ҳамда Россия Федерациясининг “Марказий автомобиль ва автомотор илмий-тадқиқот институти” Давлат илмий маркази, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идора вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Конференцияни ўтказишдан мақсад автотранспорт воситаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, уларнинг янги конструкцияларини синаш, ишлаб чиқиш, эксплуатация қилиш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат.
Конференцияда мамлакатимиз ва хорижий корхона мутахассислари – автомобиль ва автобутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи, транспорт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, шунингдек “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги вакиллари иштирок этишди.
Иштирокчиларнинг маърузаларида автотранспорт воситаларини Ўзбекистоннинг иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида ишлатиш, конструкциялари ҳамда техник ҳолати назоратини диагностика қилиш, агрегат ва узелларнинг иссиқ ва қуруқ иқлим шароити, шунингдек Тошкент вилояти Пскент туманидаги “Жанубий” полигонида йўл синовларидан ўтказиш ҳақида сўз борди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: