ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШНИ ОСОНЛАШТИРУВЧИ ДАСТУР ИШЛАБ ЧИҚДИЛАР

    Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари ва Технопарк муҳандислари абитуриентлар учун ҳужжатларни топширишни осонлаштирувчи дастур яратдилар.   Дастурчиларнинг асосий мақсади – абитуриентларнинг олий таълим муассасасига ҳужжат топширишга сарфлайдиган вақтларини минималлаштириш имконини берувчи веб-сайт яратишдир. Энди буларнинг барини “онлайн” режимида амалга ошириш мумкин. Дастур мамлакатдаги исталган ОТМга ҳужжатлар юбориш учун ҳисоб ёзувини очиш, имтиҳонлар натижаларини билиш имконини беради, бутун дунёдаги грантлар, стипендиялар ва ёзги мактаблар ҳақида маълумотлар тақдим этади.

     Дастурий таъминот муаллифлари – Аловиддин Исомитдинов (Mechanical engineering йўналиши, 3- курс талабаси) ва Нурлан Жолдибоев (Information technology йўналиши, 3- курс талабаси) махсус сертификатлар билан тақдирландилар. Ушбу лойиҳани 2019 йил охирларида ишга тушириш режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email