“ЎзЧасис” МЧЖ ходимлари байрам арафасида рағбатлантирилди.

Жорий йилнинг 27 август куни “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши тизимидаги “ЎзЧасис” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” ғояси асосида хайрли тадбир ташкил этилди.
Тадбирдан асосий мақсад корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимларни байрам арафасида қўллаб-қувватлаш, уларга қувонч ва кўтаринки кайфият улашиш ҳамда меҳнатини муносиб рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Тадбир доирасида корхонада фаол меҳнат қилаётган 20 нафар ишчи-ходим қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Мустақиллик байрами муносабати билан корхонада меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимлар пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.
Бундай тадбирлар меҳнат жамоасида ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ходимларнинг меҳнатга бўлган рағбатини ошириш ва байрамона кайфият улашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email